OrqagaHuquqiy ma'lumot
«Maxim» taksi buyurtma servisining premium dasturi qoidalari
1. Ушбу қоидалар «Максим» сервиси фойдаланувчиларига қаратилган бўлиб, «Максим» сервиси томонидан расмий таклиф ҳисобланади ва премиал дастурининг барча шартларини ўз ичига олади.
2. Қоидаларда қўлланилган атамалар:
2.1. Иштирокчи — «Максим» сервиси хизматларидан фойдаланувчи.
2.2. Янги иштирокчи — биринчи марта «Максим» сервисидан фойдаланган, олдин «Максим» промокодларини фаоллаштирмаган ва илова (иловага боғланган телефон рақамидан) ёки телефон рақами орқали буюртма бермаган фойдаланувчи.
2.3. Фойдаланувчи — «Максим» сервиси қоидаларига мувофиқ «Максим» сервиси хизматларига буюртма бераётган жисмоний шахс.
2.4. Промокод — иловада автоматик яратилган ҳарф ва рақамлардан иборат код бўлиб, индивидуал тарзда ёки бошқа иштирокчиларга улашиш учун мўлжалланган. Промокод — “Максим” сервисидаги акцияларда иштирок этиш, мукофот тақдим этиш ҳамда уни юборувчи ва қабул қилувчини аниқлаш учун мўлжалланган идентификатор ҳисобланади. Промокод фақат у яратилган давлатда ишлатилиши мумкин. Промокодни фаоллаштириш учун «Максим» иловасида мос келадиган майдонга киритиш ёки реклам материалларида кўрсатилган бўлса, операторга айтиб ёздириш керак.
2.5. Премия сўми — шартли бирлик бўлиб, 1 премия сўми = 1 ўзбек сўми ҳисобланади. У буюртмаларни тўлашда 10% гача чегирма сифатида ишлатилиши мумкин, агар реклама материаллари ёки мазкур қоидаларда бошқача кўрсатилмаган бўлса. Премия сўмлари нақд пулга алмаштирилмайди ва ушбу қоидаларда белгиланган муддат давомида амал қилади.
2.6. Совға сўми — шартли бирлик бўлиб, 1 совға сўми = 1 ўзбек сўми ҳисобланади. Мавжуд тарифлар бўйича буюртманинг тўлиқ қийматини тўлашда (100%) ишлатилиши мумкин, агар буюртма қиймати мавжуд совға сўмлар миқдоридан ошмаса.
2.7. Шахсий ҳисоб — «Максим» иловаси фойдаланувчисига тааллуқли виртуал ҳисоб бўлиб, у ерда аванс тўловлари ва мавжуд тарифлар бўйича буюртмалар учун ушланган маблағлар қайд этилади.
2.8. Чегирма — бу «Максим» сервиси орқали буюртмаларга бўлган эҳтимолий талаб ҳақидаги маълумот жойлаштирилган пайтда кўрсатилган миқдорда, фойдаланувчига “Максим” иловаси орқали мавжуд тарифлар бўйича хизматларга бериладиган чегирмадир.
2.9. Акциялар — бу «Максим» сервиси томонидан эълон қилинган турли реклама ва маркетинг тадбирларидир. Акцияларда иштирок этиш доирасида фойдаланувчилар ушбу қоидаларда белгиланган тартибда промокодлар, чегирмалар ва бошқа имтиёзларга эга бўлишлари мумкин.
3. Премия турлари
3.1. «Биринчи премия» — Янги иштирокчи «Максим» иловасида реклам материалларидан олинган промокодни киритади. Промокодни муваффақиятли фаоллаштиришдан сўнг, унга рекламада кўрсатилган миқдорда премия сўмлари берилaди. Бу сумма 90 кун мобайнида мавжуд тарифлар бўйича буюртмаларни тўлашда ишлатилиши мумкин.
3.2. «Янги премия» — Реклама материалларида кўрсатилган муддат давомида ўз телефон рақами орқали буюртма бермаган ва “Максим” сервисининг промокодларини активлаштирмаган янги иштирокчи ва/ёки мавжуд иштирокчи, “Максим” иловасида реклама материалларидан олинган промокодни киритади ёки агар бундай имконият реклама материалларида кўрсатилган бўлса, ушбу промокодни операторга айтади. Промокод муваффақиятли активлаштирилгандан сўнг, янги иштирокчи ёки ушбу бандда келтирилган талабларга мос келувчи иштирокчининг хисобига реклама материалларида кўрсатилган миқдордаги мукофот суммаси ўтказилади. Ушбу суммани “Максим” иловасида мавжуд тарифлар бўйича буюртмаларни тўлаш учун, хисобга тушган пайтдан бошлаб 90 кун мобайнида фойдаланиш мумкин.
3.3. «Дўстларга улашинг» — Иштирокчи “Максим”иловасида шахсий промокод яратади ва уни янги иштирокчига исталган учул орқали етказади. Промокодни мобил қурилмадаги лова орқали активлаштиргандан сўнг, Янги иштирокчи 100 000 сўм премия сўм олади. Иштирокчи эса, ҳар бир янги иштирокчи унинг шахсий промокодини муваффақиятли активлаштиргани учун 12 000 сўм премия сўмига эга бўлади. Бу учун шарт шундаки, Янги иштирокчи премиал сумма хисобга тушган пайтдан бошлаб 90 кун ичида “Максим” иловаси орқали камида 3 та тўланган буюртмани мавжуд тарифлар бўйича амалга ошириши керак. Премиал сўмлар фойдаланувчиларнинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади ва ҳисобга тшган пайтдан бошлаб 90 кун мобайнида мавжуд тарифлар бўйича буюртмаларни тўлаш учун фойдаланиши мумкин.
3.4. «Акциявий промокод» — “Максим” иловаси фойдаланувчиси “Максим” сервисининг акциясида иштирок этиш учун промокод олади. Промокод активлаштирилгандан сўнг, фойдаланувчи акция иштирокчисига айланади. Актиавлаштириш учун ҳеч қандай премиал ёки совғали сўмлар берилмайди. Промокодни активлаштириш муддати ва тартиби, шунингдек акциянинг шартлари, ўтказилиш тартиби ва амал қилиш муддати “Максим” иловаси фойдаланувчисига қўшимча равишда маълум қилинади.
3.5. «Совринли промокод» — “Макксим” иловаси фойдаланувчиси “Максим” сервисининг акциясида иштирок этиш натижасида мукофот сифатида промокодга эга бўлади. Промокод активлаштирилгандан сўнг, совринли сўмлар фойдаланувчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади ва улар мавжуд тарифлар бўйича буюртмаларни тўлаш учун фойдаланиши мумкин. Промокоднинг номинали (қиймати) ўзбек сўмида ва улардан фойдаланиш муддати акция шартларига мувофиқ белгиланади.
4. Промокодлар, премия ва совға сўмлардан фойдаланиш бўйича қўшимча шартлар реклам материалларда кўрсатилиши мумкин.
5. «Максим» сервиси ушбу қоидалар, шартлар ва премия дастурининг амал қилиш муддати ҳақида маълумотларни «Максим» иловасида ва taximaxim.com/app сайтида эълон қилади.